avatar
Куч
179.79
Рейтинг
+70.28

Таджиев Рухилло Нуриллаевич

Мақолалар

Малака ошириш тизимида ахборот коммуникацион технологияларидан фойдаланиш

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг педагог ва мухандис — педагог кадрларга бўлган эҳтиёжи ошиб бормоқда. Бундай таълим муассасаларини малакали педагоглар билан таъминлашда малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизими катта аҳамият касб этмоқда.



Дарс жараёнида “ZiyoNET” ахборот-таълим тармоғидан фойдаланиш самараси

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

Замонавий АКТ муҳитида ўқитишни интернет ресурсларидан фойдаланишсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Интернет тармоғи таълим хизматларининг жуда катта потенциалига эга. Электрон почта, виртуал кутубхона ва музейлар, таълимий портал ва сайтлар, мавзули блог ва форумлар, телеконференциялар, электрон олимпиадалар ва викториналар,  замонавий таълимнинг таркибий қисмига айланмоқда. Ушбу таълим хизматларидан, ҳам дарсда, ҳам дарсдан ташқари фаолиятда фойдаланиш учун кенг имкониятлар яратади. Интернет таълим ресурсларидан фойдаланиш ўқитувчини таълим жараёнининг менеджерига айланишга ундайди.



Замахшарий ҳақидаги ҳужжатли фильм премьераси бўлиб ўтди

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

2014 йил 18 ноябрь – Тошкент ислом университетида  “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмаси билан Илмий-оммабоп ва ҳужжатли фильмлар киностудиясида тасвирга олинган “Фасоҳат илмининг султони” ҳужжатли фильми премьераси бўлиб ўтди.


Тошкент ислом университетида халқаро илмий-амалий конференция

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

 


Жорий йилнинг 12 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент ислом университетида Тошкент ислом университети, Дин ишлари бўйича қўмита, ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида “Конфессиялараро мулоқот ва диний бағрикенглик – жамият барқарорлиги гарови” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.


 



 


Анжуманда Германия, Буюк Британия, Италия, Чехия, Хитой, Россия, Озарбайжон, Арманистон, Қозоғистон каби давлатлардан экспертлар, Ўзбекистондаги хорижий давлатлар элчихоналари, халқаро ташкилотлар ваколатхоналари раҳбарлари, диний конфессия раҳбарлари, ўзбекистонлик олим ва мутахассислар иштирок этдилар.


 



“Марказий Осиё 100 мутафаккирлари” номли ўқув қўлланма яратилди

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан


   Марказий Осиё ҳудуди асрлар давомида Буюк Ипак йўли орқали Шарқ ва Ғарбни боғлайдиган кўприк вазифасини ўтаган. Турли цивилизация ва маданиятлар ўзаро туташган муҳим чорраҳада жойлашган қадим диёримиз шу асосда умуминсоний тараққиётга беқиёс ҳисса қўшган ўлка сифатида танилган. VIII асрлардан бошлаб эса Марказий Осиё мусулмон маданияти ривожида ўчмас из қолдирганини кўплаб мисоллар орқали яққол кўриш мумкин.


  Кўҳна Мовароуннаҳр заминида туғилиб камолга етган, ўзининг илмий жасорати ва буюк кашфиётлари билан ислом дунёсида улкан шуҳрат қозонган Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Абу Али ибн Сино, Аҳмад Фарғоний, Абу Райҳон Беруний, Муҳаммад Хоразмий, Маҳмуд Замахшарий, Бурҳониддин Марғиноний, Хожа Аҳрор Валий, Мирзо Улуғбек ва Алишер Навоий каби азиз алломаларимиз, буюк мутафаккирларимизнинг ҳаёти ва фаолияти ислом маданияти ва цивилизацияси билан чамбарчас боғланиб кетган. 


Mehnat yarmarkasi

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

   Joriy yilning 30 aprel sanasida Toshkent islom universitetida Mehnat yarmarkasi bo‘lib o‘tdi. Mehnat yarmarkasida 50dan  ortiq tashkilotlar ishtirok etishdi. Mehnat yarmarkasiga ilgari jalb etilmagan tashkilotlar xam jalb etildi. Mehnat yarmarkasida jami 82 ta bitiruvchini ishga olish xaqida tashkilotlarning talabi aniqlandi.


 


Самарқанд, Бухоро, Навоий ва Жиззах вилоят маданият кунлари

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

    Ўзбекистон  Республикаси Президентининг 2006 йил 25 августдаги “Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида” ПҚ-451-сон қарори ижросини таьминлаш ва миллий урф-одат ва қадриятларимизни  бугунги кундаги ўрни ва ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги  аҳамиятини кенг тарғиб этиш мақсадида


Тошкент ислом университетида “Диншунослик фанининг методологияси, ёндашуви ва услубиятини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари” мавзуидаги республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан


2014 йил 8 апрелда Тошкент ислом университетида “Диншунослик фанининг методологияси, ёндашуви ва услубиятини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари” номли республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди. Анжуманда турдош олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари, республикадаги соҳа мутахассислари, тадқиқотчи, илмий ходим ва магистрантлар иштирок этдилар.



Beeline’ning “Uchinchi avlod—2014” dasturi talabalarni kompaniyada amaliyot o‘tashga chorlaydi

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

      Beeline aloqa operatori “Uchinchi Avlod—2014” tashqi o‘quv dasturida ishtirok etish uchun so‘rovlarni yig‘ishda davom etmoqda. 2014-yilda loyiha doirasida III va IV bosqich talabalari kompaniyaning tijorat direksiyasi, axborot texnologiyalari direksiyasi, hamda texnik direksiyalarida amaliyot o‘tashlari mumkin, deb xabar berdi Beeline matbuot xizmati.



Информатика фанида илғор педагогик технологиялардан фойдаланиш

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

    


     Ўқув муассаларида, касб – ҳунар коллежлари ва академик лицейларида ўқув тизимини янгидан ислоҳ қилиш, замонавий технологиялар асосида ишлаб чиқиш ва уларни амалиётга кенг жалб қилиш, ривожланган давлатлар ўқув системасидаги янгиликлар ва ютуқларни ўрганиш ҳамда уларни мамлакатимизда тадбиқ этиш ҳозирги куннинг муҳим талабларидан бири ҳисобланади. 


    Ҳозирги кунда дарс жараёнларида


касб – ҳунар коллеж ва академик лицей ўқувчиларига янги педагогик технологияларнинг “Ақлий хужум”,  “ Кластер”, “Бумеранг”, “Лаборатория”, “ Видеоусул”, “ Иллюстрация” ва бошқа усулларидан кенг фойдаланиб келинмоқда.


Юқорида санаб ўтилган илғор педагогик технологиялардан лаборатория усулининг информатика фанига тадбиқ этилишини кўриб чиқамиз.